22:08 / 11.08.2017
7 425

“Uzreport” ҳамда “Futbol TV” ўзбекистонлик футбол мухлисларига ажойиб совға тайёрламоқда

“Uzreport” ҳамда “Futbol TV” ўзбекистонлик футбол мухлисларига ажойиб совға тайёрламоқда
“Uzreport TV” ва “Futbol TV” телеканаллари Европа қитъасида старт олаётган томошабоп чемпионатларнинг энг қизиқарли учрашувларини намойиш этади. Бу ҳақда телеканаллар Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, телеканаллар томошабинлари Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси, Англия Премьер-лигаси ва Испания чемпионати учрашувлари трансляцияларини томоша қилишлари мумкин.

Маълумки, Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли футбол турнири бўлган УЕФА чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич учрашувлари 12 сентябрдан старт олади. Ҳозирда ушбу мусобақанинг квалификацион босқич ўйинлари ўтказилмоқда.

“Uzreport TV” ва “Futbol TV” телеканаллари УЕФА чемпионлар лигаси сўнгги квалификация босқичининг плей-офф ўйинларини жонли эфирда намойиш қилади. 15-16 августда дастлабки плей-офф ўйинлар бўлиб ўтса, жавоб учрашувлари 22-23 август кунларига белгиланган.

Шунингдек, 24 август куни бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ҳам “Uzreport TV” телеканалида жонли эфир орқали намойиш этилади.

Европанинг клублар ўртасидаги нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи футбол турнири бўлган Европа лигасининг гуруҳ босқич учрашувлари 14 сентябрдан старт олади. Ҳозирда ушбу мусобақанинг квалификацион босқич ўйинлари ўтказилмоқда.

25 август куни Европа лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. “Futbol TV” телеканали мазкур маросимни жонли эфирда намойиш қилади.

14 сентябрдан эса “Futbol TV” телеканалида Европа лигаси гуруҳ учрашувларининг трансляцияси бошланади.

Футбол бўйича дунёдаги энг томошабоп чемпионатлардан бири бўлган Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми бугун бошланади.

Бутун дунёдаги мухлислар каби, Ўзбекистон ҳудудидаги ишқибозлар ҳам Англия Премьер-лигаси бошланишини интиқлик билан кутмоқда.

Телеканаллар Англия Премьер-лигаси учрашувларини 12 августдан, яъни 1-турдан бошлаб жонли эфирда намойиш қилишни бошлайди.

Дунёнинг энг бой, энг совриндор ва энг машҳур икки клуби - Реал Мадрид ва Барселона иштирок этадиган Испания чемпионатининг янги мавсуми бошланишига оз қолди. 19 август куни Ла лиганинг 2017/18 йилги мавсумига старт берилади.

Телеканаллар Испания чемпионати учрашувларини 19 августдан, яъни 1-турдан бошлаб жонли эфирда намойиш қилишни бошлайди.

Мухлислар эътиборига мавсум давомида Ла лигадан ўрин олган қизиқарли ва муросасиз учрашувлар, Испания чемпионатининг ҳар бир турида киритиладиган барча голлар тўлиқ ҳажмда, юқори сифатда тақдим этилади.

Шу билан бирга, бутун дунёдаги миллиардлаб мухлисларни ўзига қаратадиган Испания чемпионатидан ўрин олган иккита “Эл класико” баҳслари ҳам жонли эфирда намойиш қилинади.

Эслатма: айни дамда “Futbol TV” телеканалини Ўзбекистон Кабел телевиденияси, DVB-T2 форматидаги “UzDigital TV” телевизион тармоқларида, шунингдек, провайдерларнинг IPTV хизмати фойдаланувчилари томоша қилишлари мумкин.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Uzreport” ҳамда “Futbol TV” ўзбекистонлик футбол мухлисларига ажойиб совға тайёрламоқда