«Манчестер Сити» финалда «Арсенал»га ҳеч қандай имконият қолдирмади (видео)

  • 26 февраль 2018, 06:02
  • 2 223
  • Спорт
  • «Манчестер Сити» финалда «Арсенал»га ҳеч қандай имконият қолдирмади (видео)
    Англия лига кубоги бош соврини учун финал учрашуви бўлиб ўтди. «Уэмбли»да кечган учрашувда «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро рўбарў келди.

    Учрашувнинг 18-дақиқасида Серхио Агуэро дарвозабон Клаудио Браво томонидан етказиб берилган тўпни Оспина дарвозасига йўллаб ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бу гол ягоналигини сақлаб қолди.

    Иккинчи бўлимда олдинга борган «Сити» вакиллари тез орада фарқни иккитага оширишди. Илкай Гундўған томонидан берилган зарба йўналишини ўзгартириб юборган Венсан Компани гол муаллифи бўлди. 65-дақиқада энди Давид Сильва Данилонинг пасидан сўнг ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан Оспинанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди — 3:0. Ушбу натижа ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

    Бу Гвардиоланинг «Манчестер Сити» бош мураббийлигидаги илк соврини бўлди. «Сити» билан иккинчи мавсумида ишлаётган каталониялик мутахассис шу кунгача жамоа билан соврин ютмаганди. Ҳозирда жамоа Англия чемпионатида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек Европа чемпионлар лигасида ҳам курашни давом эттирмоқда.

    Англия Лига кубоги, Финал
    Арсенал – Манчестер Сити 0:3 (0:1)
    Голлар:
    Агуэро (18), Компани (58), Сильва (65).
    Арсенал: Оспина, Мустафи, Косьельни, Монреаль (Колашинац, 26), Чемберс (Уэлбек, 65), Ўзил, Рэмзи (Ивоби, 73), Уилшер, Чака, Беллерин, Обамеянг.
    Манчестер Сити: Браво, Компани, Данило, Уокер, Отаменди, Гундўған, Фернандиньо (Бернарду Силва, 52), Сильва, де Брюйне, Сане (Габриэл Жезус, 77), Агуэро (Фоден, 89).
    Огоҳлантиришлар: Бельерин (24), Рэмзи (32), Фернандиньо (36), Чемберс (47), Компани (80), Уилшер (88).
    [media=https://youtu.be/wjqlr4ZvAUQ]

    » » «Манчестер Сити» финалда «Арсенал»га ҳеч қандай имконият қолдирмади (видео)