
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда “қизил иблислар” 3 та гол киритиб, иродали ғалабани қўлга киритишди ва “Манчестер Сити”нинг чампион бўлиши яна бир турга кечикадиган бўлди.
Англия Премьер-лигаси. 33-тур
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 2:3 (2:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 25 Компани, 2:0 – 30 Гюндоган, 2:1 – 53 Погба, 2:2 – 55 Погба, 2:3 – 69 Смоллинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Компани, Данило, Стерлинг, Гюндоган (Агуэро, 76), Бернарду Силва (Габриэл Жезус, 72), Сильва (де Брюйне, 72), Сане, Фернандиньо, Делф.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Мактомини, 85), Эррера, Санчес (Рэшфорд, 82), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Эррера (37), Лукаку (45), Стерлинг (63), Фернандиньо (79), Агуэро (79), Погба (81), Данило (90), Компани (90).
[media=https://youtu.be/W3oyQ6F4wRA] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар