22:00 / 28.04.2018
3 929

Англия чемпионати, 36-тур олдидан. Марказий ўйин — «Манчестер Юнайтед» - «Арсенал»

Англия чемпионати, 36-тур олдидан. Марказий ўйин — «Манчестер Юнайтед» - «Арсенал»
Англия Премьер-лигасининг 36-тур учрашувларига бугун старт берилади. Доимгидек, футбол ишқибозларини бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар кутмоқда.

Жумладан, шунба кунги баҳсларни "Ливерпуль" – "Сток Сити" учрашуви очиб беради. Клопп шогирдларининг совринли ўринлар учун курашаётгани инобатга олсак, ўйин шиддатли ўтиши турган гап.

Ундан сўнг бир йўла бешта ўйин бошланади.

Кейин Лондоннинг "Челси" жамоаси сафарда "Суонси" меҳмони бўлади. Конте ҳам кучли тўртлик учун курашмоқда.

Аллақачон ғолибга айланган "Сити"ни сафарда "Вест Хэм"га қарши баҳс кутмоқда. "Тоттенхэм" эса, Лондонда "Уотфорд"ни кутиб олади.

Бу турда марказий ўйин бор. Унда "Манчестер Юнайтед" клуби мухлислари қаршисида "Арсенал"га мезбонлик қилишади. Ўйинга бўлган қизиқиш анчагинани ташкил қилади. Хуллас, зерикмаймиз.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

Англия чемпионати, 36-тур
28.04.2018, 16:30 Ливерпуль – Сток Сити
28.04.2018, 19:00 Бёрнли – Брайтон энд Хоув Альбион
28.04.2018, 19:00 Кристал Пэлас – Лестер Сити
28.04.2018, 19:00 Хаддерсфилд Таун – Эвертон
28.04.2018, 19:00 Ньюкасл Юнайтед – Вест Бромвич Альбион
28.04.2018, 19:00 Саутгемптон – Борнмут
28.04.2018, 21:30 Суонси Сити – Челси
29.04.2018, 18:15 Вест Хэм Юнайтед – Манчестер Сити
29.04.2018, 20:30 Манчестер Юнайтед – Арсенал
01.05.2018, 00:00 Тоттенхэм Хотспур – Уотфорд

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия чемпионати, 36-тур олдидан. Марказий ўйин — «Манчестер Юнайтед» - «Арсенал»