20:49 / 21.06.2018
2 483

ЖЧ-2018. Австралия Дания билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2018. Австралия Дания билан дуранг ўйнади
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг «C» гуруҳи вакиллари Дания ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Дастлаб Кристиан Эриксен учрашувда ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирларида Австралия терма жамоаси сардори Милей Йединак пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашувда шу ҳисоб сақланиб қолди.

2-турдан кейин Дания ҳисобида 4, Австралия ҳисобида эса 1 очко мавжуд.

«C» гуруҳи, 2-тур

Дания – Австралия 1:1 (1:1)

Голлар:
Эриксен (7) – Йединак (38, пенальти).

Дания: Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен, Шене, Дилэйни, Эриксен, Систо, Йоргенсен (Корнелиус, 68), Поульсен (Брэйтуэйт, 59).

Австралия: Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 82), Круз (Арзани, 68), Нэббаут (Юрич, 75).

Огоҳлантиришлар: Поульсен (37), Систо (84).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)