
Бугун, 29 сентябрь санасида футбол бўйича Англия премьер-лигасида 7-тур учрашувлари бошланади.
Мазкур турни «Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм»га қарши сафардаги ўйин билан очиб беради. Баҳс 16:30 да бошланади.
Ўз ўйинини топиб бораётган Унаи Эмери бошчилигидаги «Арсенал» ўз уйида «Уотфорд»ни меҳмон қилади. Учрашув 19:00 да бошланиши белгиланган.
Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» эса ўз уйида «Брайтон»ни имтиҳондан ўтказади. Беллашув 19:00 да бошланади.
Куннинг сўнгги ўйинида «Челси» ўз уйида Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль»ни қабул қилади. Қайд этиш жоиз, «аристократлар» куни кеча «Ливерпуль»ни Англия Лига Кубогидан чиқариб юборганди. Ўйин 21:30 да бошланади.
Англия премьер-лигаси
7-тур беллашувлари
29 сентябрь, шанба
«Вест Ҳэм»—«Манчестер Юнайтед» 3:1
«Арсенал»—«Уотфорд» 19:00 Futbol-TV
«Эвертон»—«Фулҳэм» 19:00
«Ҳаддерсфилд»—«Тоттенҳэм» 19:00
«Манчестер Сити»—«Брайтон» 19:00
«Ньюкасл»—«Лестер» 19:00
«Вулверҳемтпон»—«Саутҳэмптон» 19:00
«Челси»—«Ливерпуль» 21:30 UzReport-TV
30 сентябрь, якшанба
«Кардифф Сити»—«Бёрнли» 20:00
1 октябрь, душанба
«Борнмут»—«Кристал Пэлас» 00:00 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар