16:38 / 04.12.2018
3 825

2019 йил Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

2019 йил Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 22-28 апрель кунлари велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 3 декабрь куни Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Абдулла Алшафар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида чемпионатга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда Осиё чемпионатига тайёргарлик даражаси, мусобақа бўлиб ўтадиган автомагистрал йўллар ҳолати, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни Тошкентда ўтказилган ижроия қўмита йиғилишида муҳокама қилишди.

Шунингдек, Осиё чемпионати-2019 директори Хофер Роланд, Халқаро велосипедчилар иттифоқи вакили (UCI) Фарҳод Алиев мусобақалар бўлиб ўтадиган Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда автомагистрал йўллар ҳолати, меҳмонхоналарни кўздан кечиришди.

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда. Мазкур чемпионатда 2020 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган 32-Ёзги Олимпия ва 16-Паралимпия ўйинларига лицензиялар ўйналади. Шу сабаб, мусобақада Осиё қитъасидаги қирққа яқин давлатдан 600 га яқин велоспортчилар лицензияларни қўлга киритиш учун баҳслар олиб боришади.

Шунингдек, Осиё чемпионати Ўзбекистонда илк бор Евроспорт (Eurosport) каналидан тўғридан-тўғри кўрсатилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2019 йил Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади