19:07 / 04.12.2018
3 310

«АГМК» плей-офф ўйинида «Истиқлол»ни қийинчилик билан мағлуб этди

«АГМК» плей-офф ўйинида «Истиқлол»ни қийинчилик билан мағлуб этди
Суперлига кейинги мавсумига йўлланма учун плей-офф ўйинлари доирасида кечган «АГМК» – «Истиқлол» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган ўйинда олмалиқликларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлимда устунлик кутилганидек Суперлига вакиллари томонида бўлди, бироқ хавфли вазиятлар содир этилишида фарғоналиклар фаолроқ бўлишди. Бўлим ўрталарида водийликлар жуда қулай имкониятга эга бўлишди: Риза Айвазов ўнг қанотдан тезлик олди ва бир нечта ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда дарвоза томон зарба берди. Бироқ бу вазиятда Хуршид Ходжаев ўрин танлашда адашмади ва зарбани бартараф этди.

«Кончилар»нинг кетма-кет уринишлари 75-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Жасур Ҳасановнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Владислав Касминин боши билан дарвозага аниқ йўллади. Ҳимоячи томонидан қайтариб юборилган ушбу зарба аввалига ҳисобга олинмади, бироқ ён ҳакам тўп чизиқни кесиб ўтганини таъкидлади ва гол инобатга олинди. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, «АГМК» ҳам Суперлигадаги ўрнини сақлаб қоладиган бўлди.

Суперлига, плей-офф

«АГМК» – «Истиқлол» 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 75 Касминин.

«АГМК»: Хуршид Ходжаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Зафар Полвонов (Камолиддин Мурзоев, 80), Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 87), Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров, 51).

«Истиқлол»: Нодир Ашурматов, Азиз Мадалиев, Риза Айвазов (Ҳамиддулло Абдуҳамидов, 57), Сардор Сотволдиев, Элёржон Акбаров, Тимур Султонов (Элёр Мамасолиев, 85), Анваржон Хожимирзаев (Рустам Абдуҳамидов, 69), Обид Жўрабоев, Жавоҳир Расулов, Сардор Теляков, Элдор Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Касминин 36, Айвазов 41.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «АГМК» плей-офф ўйинида «Истиқлол»ни қийинчилик билан мағлуб этди