10:34 / 13.12.2018
2 767

"Реал" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Реал" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари ЕЧЛ 6-турида ЦСКАдан учралган мағлубиятдан (0:3) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз иккинчи бўлимни ёмон ўтказди. Менга футболчиларимнинг ўйиннинг иккинчи ярмидаги ҳаракатлари умуман ёқмади. Аммо биз бугун кўплаб ёш футболчиларнинг нималарга қодир эканлигини билиб олдик ва шу боис мағлубиятдан фожиа ясамоқчи эмасман.

Ўз уйингда мағлуб бўлиш - доимо аламли бўлган. Албатта, биз бундай натижани кутмаган эдик. Мухлисларнинг хуштаквозлиги? Улар шу орқали ўз норозиликларини изҳор этишади ва бу нормал ҳолат. Биз уларни ҳурмат қиламиз ва яхши кўрамиз.

Бундай таркибни танлаб хато қилдим ва бутун айб менинг зиммамда. Лекин мен ҳали ёш футболчиларга вақт бериб туриш ва жароҳатлардан қутулаётганларга ёрдам бериш кераклигига аминман", - деди Солари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?