21:25 / 24.02.2019
3 265

«Арсенал» Лондонда «Саутгемптон»га имкон қолдирмади

«Арсенал» Лондонда «Саутгемптон»га имкон қолдирмади
Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Саутгемптон» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Александар Ляказетт лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 17-дақиқада Генрих Мхитарян ҳисобни оширди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармай қолди.
Шу тариқа, «Арсенал» очколарини 53 тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, «Саутгемптон» (24) эса 18-поғонада бормоқда.

АПЛ, 27-тур
Арсенал – Саутгемптон 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар:
1:0 – 6 Ляказетт, 2:0 – 17 Мхитарян.
Арсенал – Лено, Лихтштайнер (Косьельни, 56), Колашинац, Мустафи, Папастатопулос, Рэмзи (Озил, 63), Торрейра, Ивоби (Обамеянг, 75), Мхитарян, Джака, Ляказетт.
Саутгемптон – Ганн, Таргетт, Беднарек, Вестергор, Валери, Уорд-Проуз, Ромеу, Редмонд, Хейбьерг, Армстронг (Обафеми, 46; Эльюнусси, 65), Стивенс (Остин, 46).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Лондонда «Саутгемптон»га имкон қолдирмади