Профессионал бокснинг супер ўрта вазнида фаолият юритаётган Бектемир Мелиқўзиев 30 август куни навбатдаги баҳсда иштирок этади, дея хабар қилмоқда GoSport.
Мелиқўзиев АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган бокс кечасида мексикалик Рикардо Адриан Луна Флоресга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистонлик боксчи учун профессионал фаолиятидаги иккинчи жанг бўлган мазкур баҳс олти раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Луна Флорес фаолияти мобайнида 29 жанг ўтказиб, 22 ғалаба, 6 дуранг ва бир марта мағлубият қайд этган. У 14 бор рақибларини нокаутга учратган.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнда проф боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин