
Ҳамюртимиз Мансурбек Толипов муайтайнинг профессионал йўналиши бўйича “MAS Fight” турнирида ўз жангларини ўтказаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. У аввалроқ ушбу турнирда ғалаба қозонган эди. Кеча, Камбоджада ташкил этилган жанг кечасида ҳамюртимиз рақибини жангнинг иккинчи дақиқаси ўтаётган бир паллада нокаутга учратиб, ушбу турнирда иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Унда битта дуранг ҳам бор.
Маълумот учун, “MAS Fight” турнири янги ташкил этилган бўлиб, ғайритабиий тарзда ўтказилади. Яъни, бир раунд бўлади холос. Ушбу ягона раунд 9 дақиқа давом этади. Энг қизиғи эса, 9 дақиқа мобайнида нокаутга учратган тарздагина ғалаба қозонишингиз мумкин. Қолган ҳар қандай ҳолатда ҳам дуранг қайд этилади.
Манба: Sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар