Германиянинг «Шальке 04» клуби Россиянинг «Ростов» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, гельзенкирхенликлар қишки трансферлар ойнасидаёқ ўзбек ҳужумчисини сотиб олишни исташмоқда. Шу мақсадда клуб Россия томонига барча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 15 миллион евро таклиф қилган. Унга кўра, «Шальке» келишувга эришган тақдирда дастлаб 10 миллион евро тўлайди ва қўшимча бонуслар билан яна 5 миллион еврони «Ростов» ҳисобига ўтказиб беради.
Ҳозирча, «Ростов» вакиллари бу таклифга аниқ жавоб бермагани айтилмоқда. Аммо «Sport TV»нинг инстаграм каналида хабар қилинишича, Шомуродовнинг немис клубига трансфер қилиниши масаласи ҳал бўлиш арафасида.
Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминовнинг сўзларига кўра, Германиянинг яна бир жамоаси «Штутгарт» ҳужумчи учун 10 миллион евро беришга тайёр бўлиб турибди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг айни вақтдаги нархи 6,5 миллион еврони ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди