11:13 / 29.09.2020
2 601

Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ҳаракат қиладиган вазн тоифаси чемпиони Жош Тэйлор рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ҳаракат қиладиган вазн тоифаси чемпиони Жош Тэйлор рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Фото: Twitter
Профессионал бокснинг супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Жош Тэйлор (17-0, 13 КО) Тошкент вақти билан 27 сентябрь, якшанба тонгида навбатдаги жангини ўтказди.

Шотландиялик боксчи Англия пойтахти Лондонда ўтказилган жангнинг биринчи раундидаёқ Апинан Конгсонгни (16-1, 13 КО) нокаутга учратди.
Чемпион рақибининг тана қисмига кучли зарба йўллади, таиландлик боксчи мазкур зарбадан кейин ўнглана олмади.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ва Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) ҳаракат қилади.
WBA рейтингида Шаҳрам 6-ўринда қайд этилган бўлса, ундан кейинги поғонада Шоҳжаҳон бормоқда. Эргашев шунингдек, IBF (6-ўрин) ва WBO (13) йўналишларида ҳам топ-15 ликдан жой олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ҳаракат қиладиган вазн тоифаси чемпиони Жош Тэйлор рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди