
Россия оммавий ахборот воситалари “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугун – 1 октябрь куни Италияга учиб кетгани ҳақида хабар тармоқда.
Маълумотларга қараганда, “Ростов” раҳбарияти ўзбекистонлик ҳужумчини трансфер қилишга рози бўлган. “Женоа” ҳужумчи учун ростовликларга 9 миллион евро тўлайди ва кейинги трансфердан 15 фоиз улуш ажратади.
Элдор Шомуродов жума куни тиббий кўрикдан ўтганидан кейин “Женоа” билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши йилига 600-700 минг евро бўлиши айтилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси “Ростов” таркибида жами 91 та ўйинда 18 та гол урди. Элдор мамлакатимиз бош жамоаси сафида 43 та ўйинда рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар