Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Шаржа» ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Эронга қарши кечган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Авваламбор ўйин учун раҳмат. Ўйлайманки, мухлислар ҳам ойнайи жаҳон орқали, ҳам стадиондан бизни қўллаб-қувватлаб турди. Ҳаммага маълумки, Эрон Осиёда фаворит жамоа ҳисобланади. Ишлаяпмиз, меҳнат қиляпмиз. Уйда ўйнаб, мағлубиятга учраганимиз учун мухлислардан узр сўраймиз. Лекин меҳнат қилишдан тўхтамаймиз ва насиб қилса, кейинги ўйинларда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Олдинда турган расмий учрашувларга эса жиддийроқ, пухтароқ тайёргарлик кўриб, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз, - дейди Отабек Шукуров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўртоқлик ўйинини 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА терма жамоасига қарши ўтказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас