Фото: «Барселона»
«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман жамоа бошқарувини қўлга олганидан кўп ўтмай, Лионель Месси билан суҳбатлашгани ҳақида гапирди.
- "Шубҳасиз, футболчилар ўртасида турли йўналишларда катта норозиликлар бўлган. Шунинг учун аввал Месси билан суҳбатлашиш, унинг вазиятни қандай кўраётганини билиш мен учун муҳим эди. Уйда у менга ҳамма нарсани айтиб берди. Мен уни диққат билан эшитдим, лекин айтдимки: «Мен у ерда умуман бўлмаганман». У билан фақат қай тарзда ишлаш ва вазиятни қандай ўзгартиришни хоҳлаётганим ҳақида гаплашдим.
Якунда биз воқеаларнинг ижобий ривожи, футбол ва ўйин ҳақида суҳбатлашдик. Менга ёқди", - дейди «Барселона» бош мураббийи Рональд Куман.
Эслатиб ўтамиз, Месси мавсум аввалида «Барселона» раҳбариятига бойкот эълон қилиб, тиббий кўрик ва мавсумолди йиғинларга келмаганди. Бироқ клуб уни шунчаки қўйиб юбормаслигини маълум қилгач, аргентиналик футболчи 2021 йилнинг ёзигача жамоада қолишга қарор қилди.
Куман бошқарувидаги «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 7 очко билан 9-ўринда бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар