Элдор Шомуродов энг зўр мураббий кимлигини айтди

Элдор Шомуродов энг зўр мураббий кимлигини айтди
“Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов мураббийлар ва Италиядаги ҳаёти борасида ўз фикрларини билдирди.
- Мен Жозе Моуриньони яхши кўраман, у мен учун ҳақиқий кумир. Менимча, у мураббийлар орасида энг зўри.
Элдор Шомуродов энг зўр мураббий кимлигини айтди
Қолаверса, менга нега “ўзбек Мессиси”, деб лақаб қўйишганини ҳалигача тушунмайман. Мен ҳозир “Женоа”даги ҳар бир учрашувимни таҳлил қиляпман. Ўз ўйинимни баҳолаяпман.

Бош мураббий Давиде Баллардини ҳақ – мақтовларга эътибор бермасликни тайинлаяпти. Итальянчада “хайрли тонг”, “хайрли кеч”, “кўришгунча”, деган сўзларни биламан. Италия ҳаётига мослашиш қийин бўлгани йўқ. Жамоадош дўстларим менга ёрдам беришяпти, биринчи кундан улар билан дўстлашиб олганман
, - деди Элдор Шомуродов.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар