
Фото: Getty Images
UFC собиқ чемпиони Жорж Сен-Пьер икки вазн тоифасида промоушен собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.
UFC 257 мусобақасининг асосий жангида америкалик яккакурашчи рақибини иккинчи раундда нокаутга учратиб, ғалабага эришди.
«Конор ғалаба қозонади деб ўйлагандим, бироқ адашган эканман. Жуда ҳайрон қолдим. Ўйлашимча, Конорнинг кучли томонларидан бири шундаки, унинг рақиб қаршисида туришиёқ кўплаб жангчиларни қўрқувга солади. Кўплаб яккакурашчилар Конорнинг гаплари ва ўзини тутишидан босимга учраб, синиб қолади, Порье эса бунга дош бера олди. Бу унинг нақадар яхши эканлигига яна бир исбот.
Энди Макгрегор қай тариқа қайтишини кўриш қизиқарли. У бу мағлубиятдан нари кета олишига ишонаман. У муваффақиятсизликка сабаб бўлган жиҳатларини ўзгартириш керак», — дейди Сен-Пьер. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар