20:43 / 03.04.2021
1 728

"Насаф" Қаршида "Турон"ни йирик ҳисобда таслим қилди

"Насаф" Қаршида "Турон"ни йирик ҳисобда таслим қилди
Суперлига 4-тури доирасидаги "Насаф" - "Турон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўта шиддатли кечган баҳс қаршиликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Мурод Хўжамбердиев жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Марко Станоевич жаримадан йўллаган ажойиб зарбаси билан ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 80-дақиқада стандарт вазиятдан Шерзод Насруллаев унумли фойдаланди ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Ўйиннинг 87-дақиқасига келиб эса Ҳусайн Норчаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади - 4:0.

"Насаф" – "Турон" - 4:0
Гол:
Муродбек Хўжамбердиев 35, - 1:0 (Жўрабек Маннонов). Марко Станоевич 51, - 2:0. Шерзод Насруллаев 80, - 3:0 (Марко Станоевич). Ҳусайин Норчаев 86, - 4:0 (Суҳроб Нуруллоев).

"Насаф": 1.Умид Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Хўжамбердиев, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов (4.Ҳусниддин Алиқулов, 78), 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (20.Суҳроб Нуруллоев, 46), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 8.Дилшод Саитов, 25.Мухриддин Зоиров, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакр-Ризо Турдиалиев.

"Турон": 96.Ислом Абдуллаев, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 3. Давронбек Умиров, 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Кваме Карикари (11. Асилбек Қаюмов, 67), 9.Жасур Ҳакимов (4. Аслиддин Тоштемиров, 44), 17. Музаффаржон Музаффаров, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 43.Ким Бойонг (23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 61), 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 8. Суннатилла Эрматов, 20.Достонбек Мелиқўзиев, 22. Абдулазизхон Абдурашидов, .

Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич 58, Абдураҳмон Абдулҳақов 66, Суҳроб Нуруллоев 66, Даврон Умиров 68, Музаффар Музаффаров 70.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" Қаршида "Турон"ни йирик ҳисобда таслим қилди