Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак"

Спорт1 дақиқа ўқиш2.2K
Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак"
Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак"
Суперлиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман. Мавсум стартида кўп очколар йўқотган эдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак эди. Ўз ўйинимизни ўзгартирган ҳолда очколар тўплашимиз талаб этиларди. Бунинг уддасидан чиқмоқдамиз. Шу кайфият ва темпда давом этишимиз даркор. Жамоамизнинг ўйинини шакллатиришга ва сифатида эътибор қаратмоқдамиз. "Сурхон" ҳимоядан ўйнаб қаршилик кўрсатишга уринишини билар эдик. Шунинг учун имкон қадар шошилмасдан вазиятларимизни кутишимиз лозим эди. Биринчи голгача рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди. Шундан сўнг иккинчи бўлимда ўйин тубдан ўзгариб кетди. Устунлик тўлиқ томонимизга ўтди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Танаффусда берган кўрсатмаларингизни футболчилар қай даражада бажара олишди?
- Уриб олган голларимиз бизга қўл келди. Рақиб ҳам олдинга ўтишга интилди. Шунинг учун уларда бўш ҳудудлар пайдо бўлишини, улардан фойдаланиш кераклигини айтгандик. Буни амалда уддалай олишди.

- Ойбек Бозоровнинг ҳолати қандай?
- Менимча, бир ҳафталарда машғулотларга қайтади. Ойбекнинг бугун иштирок этмагани, Суҳроб Нуруллоевда ҳам жароҳат борлиги сабаб ўйин схемамизни ҳам ўзгартиришга қарор қилдик. Бундай схемада кўп ўйинлар ўтказганмиз. Чунки таркибимиз катта эмас. Йўқотишлар бўлганида футболчиларнинг жойлашувини ўзгартиришимизга тўғри келади.

- Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида асосий фаворит сифатида кимни кўрсата оласиз?
- Ўйлайманки, учта Суперлига жамоаларининг имкониятлари баландроқ. Ўзимиз қатнашадиган ҳар бир мусобақада максимал даражада ҳаракат қиламиз. Таркибимиз катта бўлмасада, учта фронтда курашишимизга тўғри келади. Имкон қадар ёшларнинг тажрибасини ва ўзига бўлган ишончини оширишимиз лозим.

- ОФК кубоги баҳсларига тайёргарлик қандай бўляпти?
- Чемпионат ўйинлари орқали тайёрланамиз. ОФК кубоги бошланадиган паллада яхши ҳолатда бўламиз. Тожикистондаги ўйин суъний майдонда ўтиши бизни ўйлантирмоқда. Бу бизга озгина бўлсада қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бу баҳона бўлмайди. Имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак. Туркманистонда чемпионат давом этмоқда. Тожикистонда иккита тур ўтди. Мусобақага қадар рақибларни ўрганиб чиқамиз.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?