Фото: championat.asia
ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов ва футболчи Алмазбек Маликов иштирок этди.
"Олтин Аср" гуруҳдаги яхши жамоалардан бири, жамоа ОФК кубогида мунтазам иштирок этиб келади. Яхши футболчиларга эга ва яхши жамоа. Рақибнинг кучини биламиз. "Хўжанд" билан ўйинни томоша қилдик, ўйинга яхши тайёргарлик кўришга ва муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз. Афсуски "Насаф" билан баҳсда икки нафар асосий футболчиларимиз жароҳат олди. Эртанги баҳсдан олдин бизнинг вазифамизни оғирлаштиради. Сабаби захирамиз узун эмас. Шунга қарамай муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз.
"Олой" ОФК кубогида бир неча бор иштирок этган. Лекин таркибимиздаги футболчиларнинг кўпи ҳали ёш. Улар учун бу тажриба мактаби бўлади.
Тўғри "Насаф"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Аммо "Насаф" нафақат гуруҳимизнинг балки мусобақанинг фаворитларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини томоша қилиб чиққандик. Таркибдаги деярли барча футболчилар ёш ва биргина легионери бор. Биринчи таймда яхши ўйнадик, аммо иккинчи таймда тажриба етишмади деб ўйлайман. Шундай кучли рақиблар билан ўйинларда тажриба тўпланади.
Биринчи турда очиқ футбол намойиш этмадик. Сабаби "Насаф"га қарши очиқ ўйин кўрсатсак бундан ҳам йирик ҳисобда ютқазардик. Эртанги баҳсда албатта тактикани ўзгартирамиз ва ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринамиз. "Олтин Аср" сафида ҳам тезкор футболчилар кўп. Шу боис ҳимоядан ҳужумга ўтишда эҳтиёткор бўлишимиз керак.
Такрорлайман таркибимиздаги кўп футболчиларга тажриба етишмаяпти. Иккинчи турдан олдин таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Жамоамиз сардори ва Аҳлиддин Исроилов эртага майдонга туша олишмайди, уларнинг ўрни билинади. Гол уриш учун кўпроқ ҳужумга ўтамиз", - дейди Нўъмонжон Юсупов.
"Дастлаб ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. "Олтин Аср"ни ўргандик ва бу жамоани яхши биламиз. Эртага қийин ўйин бўлади", - дейди Алмазбек Маликов.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?