“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунланиши билан Туринни тарк этиши кутилмоқда. Яқинда у шаҳардан ўз автомобилларини олиб чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Манбаларнинг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер португалиялик ҳужумчини олишга қизиқмоқда ва бу борада Роналду билан шахсан гаплашди. Роналдунинг ўзи ҳам Англия премьер-лигасига қайтишга қизиқяпти.
Унинг асосий мақсади фаолиятини якунлагунича яна бир марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдан иборат. Роналдуда “Ювентус”да қолиш варианти ҳам бор. Бунинг учун туринликлар келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўл олиши керак бўлади.
Роналду 2018 йилдан бери Туринда тўп тепмоқда. Унинг трансфери “Ювентус”га 117 миллион еврога тушган. Криштиану йилига 30 миллион евродан кўпроқ маош олади. Жорий мавсумда ҳужумчи 33 та учрашувда қатнашиб, 29 та гол урди ва учта голли пас оширди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди