Илҳом Мўминжонов: "Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик"нинг 18-19 ёшли футболчилари бизни "йиртиб" ташлашди"

Спорт1 дақиқа ўқиш2.8K
Илҳом Мўминжонов: "Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик"нинг 18-19 ёшли футболчилари бизни "йиртиб" ташлашди"
Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.
"Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик" бугунги баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрган экан. Ҳам жисмонан, ҳам тактик томонлама биздан устун келди ва ҳақли равишда ғалабага эришди. Ўтган турда "Бухоро"га ютқазганимизда огоҳлик қўнғироғи бўлганди. Ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Тўғри иккита ўйинда 5та гол ўтказдик, аммо ҳимоячиларга у қадар эътирозларимиз йўқ. Такрорлайман, бугун шармандаларча мағлуб бўлдик. Бундай ўйин билан Суперлигага йўлланма олиш жуда қийин", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Икки ўйиндан буён "Нефтчи" ўйин жиҳатидан ҳам, натижа жиҳатидан ҳам кичик "кризис"га тушиб қолганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ярим ҳимоя ва ҳужумчилар ҳақида бекорга айтганим йўқ. Сабаби ярим ҳимояда тажрибали футболчиларимиз кўп. Бугунги ўйиндан кейин менимча ўзларини йиғиб олишади. "Олимпик" сафидаги 18-19 ёшли футболчилар қўпол қилиб айтганда бизни "йиртиб" ташлашди. Биринчи давра тугашига оз қолди, олдинда иккита ўйин бор.

- Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига янги футболчилар келади демоқчимисиз?
- Агар шундай давом этадиган бўлса, ҳа янгиларни таклиф этамиз. Ҳужумчиларимиз бўлажак иккита ўйинда ўзларини кўрсатишади деб ўйлайман. Суперлигага мағлубиятсиз чиқиш имконсиз. Мураббийлар штаби билан астойидил ишлаймиз. Бугунги шармандали мағлубиятдан кейин бир нима дея олмаймиз.

- "Нефтчи"да тажрибали футболчилар кўп. Аммо охирги икки ўйинда мотивация йўқолиб қолгандек. Мана шу даврда жамоада қандайдир муаммо келиб чиқмадими?
- Бу футбол, стабиллик йўқ. Ўзбекистон Суперлигаси ўйинчиларида ҳам стабиллик кам бўлади. Шу боис иккита ўйинда ютқаздик ва 5та гол ўтказдик. Олдинда "Янгиер" билан ўйин кутиб турибди, шу ўйинда астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Кўпчиликнинг эътиборини тортган отнинг тақдири маълум бўлди (видео)
  2. Маданият
    Маҳлиё Асқаралиева туғилган куни ва илк бор она бўлганини маълум қилди (фото)
  3. Жамият
    40 дан ортиқ тилни ўрганган машҳур полиглот Южи Белеза Ўзбекистонга келди (видео)
  4. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум Беледиеспор»га урган голи энг чиройли деб топилди
  5. Спорт
    Саудия Арабистони компанияси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича музокара бошлади
  6. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  7. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  8. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  9. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда
  10. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда