16:45 / 10.06.2021
1 006

Ёшлар терма жамоамиз Мисрда ўтадиган Араб кубогида иштирок этади

Ёшлар терма жамоамиз Мисрда ўтадиган Араб кубогида иштирок этади

2023 йили юртимизда ўтадиган U20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U18 терма жамоаси Aфрика қитъасида ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Ўзбекистонлик ёшлар Миср Aраб Республикасида 20 июндан 6 июлга қадар ташкил этиладиган “Arab Cup U-20” мусобақасида қатнашади.

Бош мураббий Ильдар Магдеев қўл остидаги мазкур терма жамоа аъзолари “D” гуруҳида Тунис, Саудия Aрабистони ва Яман вакиллари билан ўзаро баҳс олиб боради. Гуруҳда юқори икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал йўлланмасига эга чиқади.

“Arab Cup U-20” халқаро турнири
“D” гуруҳи
21 июнь

22.00 | Саудия Aрабистони – Ўзбекистон
24 июнь
19.00 | Ўзбекистон – Тунис
27 июнь
22.00 | Ўзбекистон – Яман

Миср сафари олдидан U18 терма жамоамиз Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва 19 июнь санасида Қоҳира шаҳрига йўл олади.

Мураббийлар штаби “Aраб Cup U-20” халқаро турнири олдидан ташкил этиладиган йиғинга 32 нафар футболчини жалб этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Ёшлар терма жамоамиз Мисрда ўтадиган Араб кубогида иштирок этади