09:01 / 29.06.2021
2 091

Евро-2020 1/8 финал. Хорватия - Испания 3-5


Фото: UEFAcom
Хорватия ва Испания Евро-2020нинг энг ёрқин ўйинларидан бирини намойиш қилиб беришди. Голларга бой, ҳужумкор ва очиқ кечган учрашувда жами 8 гол киритилди.

Дастлаб испанлар дарвозабони қўпол хатога йўл қўйиб, автоголга сабабчи бўлди ва Хорватия ҳисобда олдинга ўтиб олди.
Сўнг Энрике шогирдлари ҳужумни кучайтиришди ва кетма-кет 3 та гол уришди.

Шу билан хорватлар таслим бўладигандек туюлган бир вақтда, улар жангчилардек олдинга ташланишди ва икки гол киритиб, ҳисобни тенглаштириб қўйишди. Учинчи гол сўнгги дақиқаларда киритилгани учун руҳий устунлик хорватлар тарафига ўтиб кетиши керакдек эди.
Аммо қўшиб берилган таймларнинг биринчисида испанлар ёрқин ўйин кўрсатиб юборишди. 15 дақиқаликда иккита гол уришди улар.

Хорватлар таслим бўладиган характерда эмас ва улар овертаймнинг иккинчисида ҳужумга зўр беришди, аммо сўнгги зарбаларда аниқлик етишмади.
Турнирнинг супер ўйини шу тарзда испанлар фойдасига ҳал бўлди. Уларга чоракфинал босқичида французлар рақиб бўлиши мумкин.

Хорватия – Испания 3:5
Голлар: 1:0 – 20, Педри (автогол), 1:1 – 38 Сарабия, 1:2 – 57 Аспиликуэта, 1:3 – 76 Ферран Торрес, 2:3 – 85 Оршич, 3:3 – 90 Пашалич, 3:4 – 100 Мората, 3:5 – 103 Ойарсабаль.
Хорватия – Ливакович, Чалета-Цар, Гвардиол, Юранович (Брекало, 74), Вида, Ковачич (Будимир, 79), Модрич (Иванушец, 114), Влашич (Пашалич, 79), Брозович, Ребич (Оршич, 67), Петкович (Крамарич, 46).
Испания – Унаи Симон, Гайя (Альба, 78), Аспиликуэта, Лапорт, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 72), Сарабия (Ольмо, 72), Коке (Фабиан Руис, 78), Педри, Бускетс (Родри, 102), Ферран Торрес (Ойарсабаль, 88), Мората.
Огоҳлантириш: Брозович (73), Чалета-Цар (83).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро-2020 1/8 финал. Хорватия - Испания 3-5