00:11 / 03.07.2021
2 283

Игор Шквирин: "Уч очкога осонликча эга чиқмадик"


Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Металлург" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида фикрларим қандай бўлиши мумкин? Муҳими ғалаба қозондик. Гол урдик ва ўтказиб юбормадик. Уч очко осонликча қўлга киритилмади. Мақсадимиз хавфли худуддан узоқлашиш. Натижадан қониқдим. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Танаффусга аъло кайфиятда йўл олмоқдамиз. Мавсумдаги илк ғалаба билан барчани табриклайман, - дейди Игор Шквирин.

- Давралар оралиғида жамоага янги футболчилар келадими? 
- Албатта. Янги футболчилар бўлади. Яқинда трансфер ойнаси очилади. Биз мазкур йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Уларнинг кимлигини кейинроқ маълум қиламиз. Таркибни кучайтириш режамизда бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игор Шквирин: "Уч очкога осонликча эга чиқмадик"