10:30 / 05.07.2021
2 000

"Сурхон"да ўзгаришлар: Руфат Акрамхўжаев истеъфога чиқди, Абдумажид Тоиров спорт директори этиб тайинланди


"Сурхон" жамоаси бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев оилавий муаммолар сабаб, ўз аризасига кўра жамоани тарк этмоқчилиги тўғрисида ариза қолдирган эди ва ушбу ариза клуб раҳбарлари томонидан қаноатлантирилди, - бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Сурхон" жамоаси шу кунларда жамоага янги бош мураббий вариантларини кўриб чиқмоқда.

Янги бош мураббий эълон қилингунга қадар жамоани биринчи давра сўнгги тури ва иккинчи даврага катта мураббий Рустам Арипов ва техник директор Баҳром Ҳайдаровлар тайёрлаб боради. Трансфер ойнаси вақтида ҳам селекция ишлари олиб борилиши ва ҳар бир чизиқ кучайтирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, футбол мухлисларига бирдек яхши таниш бўлган, сурхондарёлик Тоировлар сулоласининг каттаси Абдумажид Тоиров "Сурхон" футбол клуби спорт директори этиб тайинланди.

Абдумажит Абдумуротович зиммасига ёзги трансфер ойнаси вақтида маҳаллий, ёш ва тажрибали футболчиларни топиш ҳамда уларни жамоага жалб қилиш вазифаси юклатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сурхон"да ўзгаришлар: Руфат Акрамхўжаев истеъфога чиқди, Абдумажид Тоиров спорт директори этиб тайинланди