10:10 / 02.08.2021
1 695

Шевченконинг Украина терма жамоасидан кетиш сабаблари маълум бўлди

Шевченконинг Украина терма жамоасидан кетиш сабаблари маълум бўлди

Андрей Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. "Observer" тарқатган хабарга қараганда, Шевченконинг терма жамоа билан шартномаси якунланган ва унга таклиф этилган янги шартнома шартлари маъқул келмаган.

Манбага кўра, Шевченко мураббийлар штабининг умумий бюджетини йилига уч миллион долларга етказишни талаб қилган, бироқ Украина футбол ассоциацияси раҳбарияти унга сўраган маблағининг ярмини таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко бошчилигидаги Украина терма жамоаси “Евро-2020” финал босқичида иштирок этди ва чорак финалга қадар етиб борди. 44 ёшли мутахассис Украина терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Шевченконинг Украина терма жамоасидан кетиш сабаблари маълум бўлди
[/banner_pushhouse