
Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга иккинчи олтин медални олиб келди! У даст кўтариш ва силтаб кўтариш натижасига кўра Олимпиада рекордини ўрнатди.
Даст кўтариш машқида 193 кг натижа қайд этиб, рақобатчиси арманистонлик Симон Мартиросяндан 2 кг ортда қолаётган Жўраев силтаб кўтариш машқи якунида рақибини катта фарқ билан ортда қолдириб делегациямиз ҳисобига олтин медаль қатори Олимпиада рекордини ҳам қўшиб қўймоқда. Умумий натижа 430 кг!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар