22:26 / 06.08.2021
2 217

Қизил карточка ва ҳисобланмаган гол. "Бунёдкор" "Машъал" билан дуранг ўйнади


Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

24-дақиқада Сирожиддин Аллаев Равшан Ягудин қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. 77-дақиқада эса Иброҳим Томиванинг узатмасидан сўнг Фарруҳ Икромов зарба йўллаб, мувозанатни тиклади.

90-дақиқада Иброҳим Нўъмоновнинг юзига тепиб юборгани учун Шавкат Насибуллаев "Бунёдкор" футболчиси Нурилло Тўхтасиновни майдондан четлатди. Иккинчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқасида Самуэль Чигози "Бунёдкор" дарвозасига гол киритди. Аммо ВАРдан сўнг мазкур гол инобатга олинмади.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. 13 очкоси бо "Машъал" эса 11-поғонанани бан этган.

"Машъал" – "Бунёдкор" - 1:1
Голлар: Сирожиддин Аллаев 24, - 1:0 (Сирожиддин Қўзиев). Фарруҳ Икромов 77, - 1:1 (Иброҳим Томива).
"Машъал": 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 7.Ифеани Ифеани, 9.Ойбек Нурматов (99.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 57), 11.Самуэль Чигози, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов (77.Иброҳим Нўъмонов, 46), 20.Худоёрхон Сагдуллаев (2.Зафарбек Акрамов, 79), 22.Сирожиддин Қўзив, 27.Муҳаммадали Йўлдошев (13.Шаҳзод Шайманов, 86), 33.Сирожиддин Аллаев.
Захира: 1.Ботир Носиров, 5.Нажиддин Нормуродов, 19.Қаҳрамон Баҳодиров, 67.Зойиржон Турсунов, 97.Руслан Хожиев.

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин (71. Сарвар Каримов, 46), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7. Фарҳод Мираҳматов (19.Нурилло Тўхтасинов, 57), 9.Фарруҳ Икромов, 10.Хуршид Ғиёсов (22.Шаҳбоз Эркинов, 72), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 30.Абдулла Абдуллаев, 49. Иброҳим Томива.
Захира: 3. Диан Талхатов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 35. Азиз Пирмуҳаммадов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 48. Валерий Акопов, 52.Билол Туплиев.
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Мираҳматов 23, Жалолиддин Убайдуллаев 72, Одилжон Абдураҳмонов 85.
Четлатиш: Нурилло Тўхтасинов 90+1.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қизил карточка ва ҳисобланмаган гол. "Бунёдкор" "Машъал" билан дуранг ўйнади