“Бавария”нинг етакчи футболчиларидан Кингсли Коман клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмайди. Унинг бу қарори клуб хўжайинлари учун кутилмаган бўлди.
Команнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Агар янги шартнома тузилмаса клуб уни ёзда сотиб юборишига тўғри келади.
Кингсли Команнинг чемпион жамоадан кетиш истаги унга Англиянинг гранд клублари қизиқа бошлаганидан сўнг пайдо бўлди. Хусусан, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” 25 ёшли футболчини ўз сафига чорламоқда.
Франциялик ярим ҳимоячи “Бавария”га 2015 йили “Ювентус”дан ўтган. Шу пайтга қадар Коман жами 137 та учрашувда қатнашиб, 24 та гол урди. “Бавария” таркибида жами 16 та совринни қўлга киритган футболчи ёзда клубни тарк этишга тайёр. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди