Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси 25 сентябрь куни бўлиб ўтди. Унда ташкилот президентлигига Абдусалом Азизов қайта сайланди.
ЎФА биринчи вице-президентилигига эса аввалдан ушбу лавозимда ишлаб келаётган Равшан Эрматов сайланди. Қайд этиш керак, ЎФА президенти ва вице-президенти лавозимларига Азизов ва Эрматовдан бошқа даъвогар йўқ эди.
Бундан ташқари, ташкилот вице-президенти икки лавозими учун сайлов бўлиб ўтиши белгиланганди. ЎФА вице президенти лавозимига олти нафар номзоддан беш нафари ўз номзодини қайтиб олган. Фақатгина бир номзод — Азизбек Икромов қолган. Унинг номзодини барча бир овоздан маъқуллади ва Икромов ЎФА вице-президенти этиб сайланди. Яна бир вице-президент кейинчалик сайланиши айтилди.
Маълумот учун, Абдусалом Азизов айни дамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси ҳам ҳисобланади. У 2008—2009 йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти бўлган. Бундан ташқари, Азизов Ўзбекистон ички ишлар вазири, Мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган. У 2019 йилдан бери ЎФАга раҳбарлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин