1 673
Даврон Ғофуров: «Абдумалик ўзбек боксининг пала-партиш эмас, чиройли томонларини кўрсатмоқда»
Абдумалик Халаков жаҳон чемпионатида чиройли ва ишончли ғалабалари билан бокс мухлсларининг қалбини забт этмоқда.
Оlamsport.com сайти боксчимизни бугунги даражасига олиб чиққан, лекин кўпчиликнинг эътиборидан четда қолиб кетаётган мураббийи - Даврон Ғофуров билан кичик интервью ташкил қилди.
- Баъзи боксчиларимизга бўлган ноҳақликлар Абдумаликнинг руҳиятига таъсир ўтказмаяптими? Сизда шогирдингизга нисбатан ноҳақлик бўлиши мумкин деган қўрқув йўқми?
- Аллоҳга шукур, ҳаммаси яхши. Ҳакамлар ғалабани рақибга бериб юборади деган қўрқувимиз йўқ. Агар қўрқув бўлганида биз бу чемпионатга келмаган бўлардик. Биз максимал даражада ҳаракат қиламиз, режамиз бўйича ҳаммаси яхши бўлади, Ин Ша Аллоҳ.
- Абдумалик Осиё чемпионатидаги ноҳақликдан сўнг ўзини қандай ҳис қилди?
- Бу эсимиздан ҳам чиқиб кетган. Ҳамма билади, Халаков ғалаба қозонганди. Агар "протест" берилганида, ғалаба бизга қайтарилар эди. Чунки аниқ зарбалар Абдумаликда кўпроқ бўлган. Биз уни 5-6 мартадан қайта санаб чиқдик. Ўшанда бош мураббийимиз "протест" берганида, балки бошқача бўларди. Чунки 10 нафар боксчимиз ярим финалга чиққан эди. Шуларга зарар бўлмасин, дея протест бермаймиз дейишганди.
Абдумалик ўзини энди кўрсатади. Ин Ша Аллоҳ, эртага ва 5 ноябрь куни яна ҳам чиройли жанглар намойиш қилади деган умиддамиз.
- Ринг олдида ўзингизни жуда оғир-босиқ тутасиз. Фақат ринг олдида шундаймисиз ёки табиатан оғир босиқмисиз?
- Ринг четида бақир-чақир қилиш болага жуда катта таъсир қилади. Бу ўзи умуман нотўғри иш. Бироз бўлса ҳам хотиржам ўтириш керак. Сабаби рингдаги шогирдингиз сизни эшитиши лозим. Бақир-чақир, қарсак чалишлар билан бокс тушаётган болага ҳалақит қилиш мумкин. Авваллари AIBA қоидаларига кўра, мураббий ортиқча шовқин қилса, огоҳлантириш бериларди, боксчини рингдан чиқариб юборишарди. Ҳозир бундай нарсалар йўқ. Бақириш нотўғрилигини узоқ йиллик фаолиятимдан биламан.
Абдумалик бақир-чақир қилиб гапирилса ҳеч кимни эшитмайди. Мен эса буни яхши биламан. У билан бирга Ўсмирлар олимпиадасига, жаҳон чемпионатига бордик. Орттирган тажрибамдан келиб чиқиб олдинга бор десам, олдинга ҳаракат қилади, кўпроқ ҳимояга ишла десам, ҳимояланади. Ринг ташқарисидан туриб берган кўрсатмаларимнинг 80% ини бажаради. Айтмоқчиманки, шовқин қилиш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мураббий ўзини бироз босиб олиши керак. Ҳамма гапларни, шовқинларни машғулот жараёнида қилиш керак. Бу ерга келиб ўз маҳоратини кўрсатиши лозим. Бу менинг шахсий фикрим. Шунинг учун ринг олдида ўзимни босиқ тутишга ҳаракат қиламан. Бу нарса ҳакамларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин, ютқазаётгандек таассурот қолдирган ҳолда ғалабани рақибга бериб юбориши ҳеч гап эмас. Ўзингизга ишонган ҳолда ўтирсангиз, билади, бу ўзига ишоняпти деб ўйлаб қарор чиқаради. Бундай вазият фаолиятимда кўп учраган.
Абдумалик Халаковнинг мухлислари энди кўпаймоқда. Лекин Абдумалик ўзбек боксини пала-партиш эмас, чиройли томонларини кўрсатмоқда деб ўйлайман. Бу бизнинг мактабимиз. Абдумаликдан ташқари ўсмирлар ўртасида республика чемпиони – Жавоҳир Мирзажонов, ёшлар ўртасида Самандар Олимов каби шогирдларим бор. Улар Абдумалик акасидан намуна олишмоқда. Деярли барча шогирдларим бир-бирларига ўхшашади. Халқимиз дуо қилиб турса, биз юртимизга олтин медаль олиб боришга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади