20:12 / 01.12.2021
2 418

Тухель “Бавария” юлдузини “Челси”га ўтишга кўндирди

Тухель “Бавария” юлдузини “Челси”га ўтишга кўндирди
Британиянинг машҳур нашри The Mirror тарқатган хабарга кўра, “Бавария” ҳужумкор футболчиси Кингсли Коман ёзда “Челси”га ўтишга розилик билдирган.

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель бир неча маротаба франциялик футболчи билан боғланиб, унинг жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишига ишонтира олди.

Германиялик мураббий билан гаплашганидан кейин Коман мюнхенликлар билан янги шартнома тузиш фикридан қайтгани айтилмоқда. Аввалроқ, “Бавария” мутасаддилари янги битим бўйича музокарада ўйинчи талаб қилаётган маошни тўлашга тайёр эмаслигини билдирганди.

Кингсли Команнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган. Келаси ёзда битим якунланишига қисқа муддат қолгани ва футболчининг кетиш истагини инобатга олиб, “Бавария” уни катта бўлмаган нархга сотишга мажбур бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тухель “Бавария” юлдузини “Челси”га ўтишга кўндирди