Ҳусайин Норчаев, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов мазкур совриннинг якуний номзодлари учлигидан ўрин олдилар. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Йилнинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.
"Барчага ассалому алайкум. Тўғрисини айтсам бу совринни ютганимдан кўп хурсанд бўлмоқчи эмасман. Сабаби биринчисини ютганимдан кейин бир йил пауза бўлиб қолди. Ҳисоблаб кўрсам Одил аканинг (Аҳмедов) рекордини янгилай олмас эканман (кулади). Албатта бу ҳазил.
Ёшлигимда кўпчилик ўзбекистонлик футболчилар ҳам дунёнинг кучли лигаларида ўйнай оладими деган савол беришади. Ўз ўйинларим билан ўша саволларга жавоб бердим деб ўйлайман.
Бу йил кўпроқ омадим келди деб ўйлайман, чунки Машарипов ҳам, Норчаев ҳам соврин учун муносиб ўйин намойиш этишганди. Барчага раҳмат айтаман", - деди 2021 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди