
Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида финал жанглари ўз ниҳоясига етди. Мусобақада якунига кўра, ўсмирлар ўртасида ҳамюртимиз 11 олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза билан жами 23 медалга эга чиқди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги поғоналар Ҳиндистон ва Қозоғистон боксчиларига насиб этди.
Барча ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Ўғил болалар
Олтин медаль:
-48 кг: Илҳомжон Эргашев
-50 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Жафарбек Шаҳбозов
-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов
-80 кг: Раҳмонжон Қодиров
+ 80 кг: Озодбек Алиев
Кумуш медаль:
-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев
-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов
-57 кг: Фарруҳ Тўлаганов
-60 кг: Мирзакамрон Юнусов
-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов
Бронза медаль:
-66 кг: Сардор Дилолов
Қизлар
Олтин медаль:
-46 кг: Жасмин Тоҳирова
-48 кг: Зилолахон Юсупова
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-70 кг: Ойша Тоирова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
Кумуш медаль:
-52 кг: Раҳима Бекниязова
Бронза медаль:
-50 кг: Ҳилолахон Машрабова
-63 кг: Руҳшона Шакарова
-66 кг: Фарида Зарипова
-75 кг: Санобар Бозорбоева
-80 кг: Руҳшона Парпиева
Эслатиб ўтамиз, эртага ёшлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар