13:00 / 22.03.2022
1 300

ФИДE россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни олти ойга дисквалификация қилди

ФИДE россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни олти ойга дисквалификация қилди
Фото: cska.ru
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни олти ойга шахматдан четлатди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати расмий сайтида маълум қилди.

Шу тариқа россиялик спортчи олти ой давомида Халқаро шахмат федерацияси шафелигида ўтказиладиган турнирларда қатнаша олмайдиган бўлди.

Аввалроқ, ФИДE россиялик ва беларуслик шахматчиларни ўз мамлакатлари байроғи ва мадҳияси остида турнирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этишга қарор қилган эди. Унга кўра, шахматчилар Россия шахмат федерацияси/Беларусь шахмат федерацияси ёки Халқаро шахмат федерацияси байроқлари остидаги мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.

Бундан ташқари, ташкилот Россия ва Беларусдан санкциялар рўйхатидаги компаниялар билан ҳомийлик шартномаларини бекор қилишга қарор қилди.

Бундан ташқари, Россия жорий йилнинг 26 июль — 8 август кунлари ташкил этилиши керак бўлган Шахмат Олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Маълумотларга кўра, Ҳиндистон мусобақани ўтказиш учун ариза топширган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИДE россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни олти ойга дисквалификация қилди