23:12 / 23.04.2022
1 353

А Серия. «Рома» турнинг марказий ўйинида «Интер»га енгилди, Шомуродовдан голли узатма

А Серия. «Рома» турнинг марказий ўйинида «Интер»га енгилди, Шомуродовдан голли узатма
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 34-туридан ўрин олган ўйинда «Интер» 23 апрель, шанба куни «Рома» билан баҳс юритди.

Миланда кечган баҳсда ҳисоб 30-дақиқага келиб, Дензел Думфрис томонидан очилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Марсело Брозович орадаги фарқни иккитага оширди, хорватиялик ярим ҳимоячи Рим клуби мудофаасини бир ўзи ёриб ўтди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди.

Иккинчи 45 дақиқаликда томонлар умумий ҳисобда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 52-дақиқада Лаутаро Мартинес қанотдан оширилган тўпни боши билан жойлаб қўйди. Ўйин якунланиши арафасида эса Генрих Мхитарян ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қайд этиш керак, унга 78-дақиқада Тэмми Абраҳамнинг ўрнига захирадан ўйинга қўшилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.

Шу тариқа «Интер» ўз майдонида кечган ўйинда «Рома» устидан ишончли ғалабага эришди, жамоа 72 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Ҳисобида 58 очко бўлган «Рома» эса 5-поғонани банд этган.

«Интер» — «Рома» 3:1
Голлар
: 1:0 – 30 Думфрис, 2:0 – 40 Брозович, 3:0 – 52 Мартинес, 3:1 – 85 Мхитарян.
«Интер»: Ҳанданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Димарко (Бастони, 64), Перишич (Гозенс, 72), Брозович (Гальярдини, 72), Чалханўғлу, Барелла, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 82).
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Виня, 78), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Бове, 80), Пеллегрини (Верету, 64), аш-Шаарави (Карлес Перес, 64), Абраҳам (Шомуродов, 78).Огоҳлантиришлар: Манчини (36), Брозович (45), Сержиу Оливейра (79), Чалханўғлу (87).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Рома» турнинг марказий ўйинида «Интер»га енгилди, Шомуродовдан голли узатма