date

хAI компаниясининг Грок Имагине тизими янги сифат режимига эга бўлди

хAI компаниясининг Грок Имагине тизими янги сифат режимига эга бўлди

Elon Musk асос солган хAI компанияси ўзининг тасвир яратиш тизими — Грок Имагине учун янги “Қуалитй Моде” режимини тақдим этди. Ушбу янгиланиш платформа АПИъси орқали фойдаланувчилар учун очиқ бўлиб, тасвирлар сифатини сезиларли даражада оширишга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания маълумотларига кўра, ушбу модел ёрдамида аллақачон 300 миллиондан ортиқ тасвир яратилган. Янги режим тасвирларнинг реализмини ошириш, матнларни аниқроқ акс эттириш ҳамда мураккаб сўровларни тушуниш қобилиятини яхшилаш имконини беради.

Грок Имагине Қуалитй Моде асосан маркетинг, дизайн, тақдимотлар ва тижорий контент яратиш каби профессионал соҳалар учун мўлжалланган. Бу тизим ижодий кўрсатмаларни янада аниқроқ бажаришга қодир.

Шунингдек, хAI яқинда Грок 4.3 моделининг якуний версиясини чиқарди. Аввалроқ Elon Musk хAI ва SpaceX компаниялари бирлашишини эълон қилган эди. Эндиликда хAI алоҳида тузилма сифатида эмас, балки SpaceX таркибидаги SpaceXAI бўлинмаси сифатида фаолият юритади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » хAI компаниясининг Грок Имагине тизими янги сифат режимига эга бўлди