date

хAI компанияси Грок Компутер тизимини тақдим этди

хAI компанияси Грок Компутер тизимини тақдим этди

Elon Musk асос солган хAI компанияси ўзининг сунъий интеллект тизими Грок учун янги имкониятларни тақдим этди. Грок Компутер деб номланган ушбу янгиланиш шунчаки чат-бот даражасидан чиқиб, компьютер файл тизими ва буйруқлар қатори билан бевосита ишлаш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги тизим файлларни ўқиш, таҳрирлаш, яратиш ва саралаш, шунингдек, турли дастурий пакетларни ўрнатиш ҳамда скриптларни ишга тушириш каби вазифаларни мустақил бажара олади. Грок Компутер катта ҳажмдаги кодлар базасини қайта ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш ва уларни реал вақт режимида тузатиш қобилиятига эга.

Фойдаланувчилар эндиликда сунъий интеллектга автоматлаштириш скриптлари ёки мураккаб иловаларни яратишни топширишлари мумкин. Тизим нафақат код ёзади, балки натижани мустақил тестдан ўтказиб, хатоларни бартараф этади. Шунингдек, тизимга интеграция қилинган тасвир яратиш функцияси диаграммалар ва визуал контентни тўғридан-тўғри файл тизимига сақлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда хAI компанияси ўз фаолиятини SpaceX таркибида давом эттириши ва SpaceXAI номи остида бирлашиши маълум қилинганди. Шунингдек, Грок 4.3 моделининг якуний версияси ва Грок Имагине Қуалитй Моде тасвир яратиш режими ҳам фойдаланувчилар учун тақдим этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » хAI компанияси Грок Компутер тизимини тақдим этди