date

Тҳинкинг Мачинес сунъий интеллект билан жонли мулоқотни режалаштирмоқда

Thinking Machines sun'iy intellekt bilan jonli muloqotni rejalashtirmoqda

OpenAI компаниясининг собиқ техник директори Мира Мурати томонидан асос солинган Тҳинкинг Мачинес стартапи сунъий интеллект билан мулоқот қилиш услубини бутунлай ўзгартирувчи янги технологияни тақдим этди. Ҳозирги кунда фойдаланувчилар ChatGPT ёки Google каби платформалар билан навбатма-навбат мулоқот қилади: сиз гапирасиз, кейин тизим жавоб беради. Янги модел эса бу жараённи телефон қўнғироғидек табиий ҳолга келтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания томонидан ишлаб чиқилган ТМЛ-Интерактион-Смалл модели "фулл дуплех" технологиясига асосланган бўлиб, у фойдаланувчи гапираётган вақтда ҳам маълумотни қайта ишлаш ва жавоб тайёрлаш имконига эга. Бу эса сунъий интеллектга суҳбатдошини бўлиш ёки мулоқотга фаол аралашиш имконини беради. Тизимнинг жавоб бериш тезлиги бор-йўғи 0,40 сонияни ташкил этади, бу эса инсонлар ўртасидаги табиий суҳбат тезлигига жуда яқин.

Ҳозирча ушбу технология фақат тадқиқот босқичида бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ эмас. Тҳинкинг Мачинес яқин ойларда чекланган доирадаги фойдаланувчилар учун синов версиясини тақдим этишни, йил охирига қадар эса тўлиқ релизни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Мутахассислар ушбу ечимнинг техник кўрсаткичлари жуда юқори эканлигини таъкидлашмоқда. Бироқ, сунъий интеллектнинг реал ҳаётдаги самарадорлиги ва фойдаланувчилар учун қанчалик қулай бўлиши фақатгина кенг кўламли синовлардан сўнг маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тҳинкинг Мачинес сунъий интеллект билан жонли мулоқотни режалаштирмоқда