Ерга уй катталигидаги астероид яқинлашмоқда

10-май куни АҚШдаги бешта расадхона астрономлари томонидан кашф этилган 2026 ЖҲ2 астероиди Ерга яқинлашмоқда. "Аполлон" синфига мансуб ушбу осмон жисмининг ўлчами 16 дан 30 метргача баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
18-май куни астероид Катта Айиқ юлдуз туркуми ҳудудидан ўтади. Россия ҳудудидан уни кузатиш имконияти бўлса-да, объектнинг ёрқинлиги 17–18 юлдуз катталигини ташкил этиши сабабли уни фақат профессионал телескоплар ёрдамида кўриш мумкин.
Новосибирск давлат университети қошидаги "Вега" расадхонаси муҳандиси Михаил Масловнинг сўзларига кўра, 18-майдан 19-майга ўтар кечаси астероид осмоннинг жанубий ярим шарига кескин силжийди. У Ерга энг яқин масофада, яни Ойдан тўрт баробар яқинроқ — тахминан 94 минг километр масофадан ўтади.
Максимал яқинлашув вақтида астероиднинг ёрқинлиги 12–13 юлдуз катталигигача ортиши мумкин, аммо бу вақтда у шимолий кенгликлардан кўринмай қолади. Шу сабабли, Россиядаги кузатувчилар учун қулай вақт бир неча соат билан чекланади.
Мазкур муддатдан сўнг осмон жисми тезлик билан жанубга йўл олади. Шундан кейин уни фақат жанубий ярим шардаги йирик ҳаваскорлик ва профессионал телескоплар орқали кузатиш имкони бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!