Тонг саҳардаги музлаган Starship: Муваффақиятсиз парвоздан кейинги сурат

SpaceX космодромидан олинган янги суратда дунёдаги энг йирик ракета — Starship Фlight 12 нинг иккинчи старт майдончасидан амалга оширилиши керак бўлган, бироқ қолдирилган парвозидан кейинги ҳолати акс этган. Сурат "Мовий соат" (Блуе ҳоур) вақтида, яни қуёш чиқишидан олдинги ғира-шира вақтда олинган бўлиб, унда осмон ва атроф-муҳит чуқур кўк ранг ҳамда юmsҳоқ ёруғлик билан қопланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ракета корпусида ёнилғи қуйиш жараёнидан қолган изларни кўриш мумкин. Starship криоген ёнилғи билан тўлдирилганда, зангламайдиган пўлатдан ясалган ташқи сирт ҳаддан ташқари совийди. Натижада атмосферадаги нам ҳаво совуқ металл юзасида бир зумда конденсацияланиб, оқ қиров қатламини ҳосил қилади. Эслатиб ўтамиз, парвоз уриниши стартга 40 сония қолганида тўхтатилди, бироқ ракета билан боғлиқ муаммо йўқ.
Носозлик старт минорасида аниқланган бўлиб, уни кун давомида бартараф этиш режалаштирилган. Янги парвоз уриниши келаётган тунда амалга оширилиши кутилмоқда. Режага кўра, Starship юқори босқичи 20 та Starlink В3 сунъий йўлдош симуляторини ва кема иссиқлик ҳимоясини суратга олиш учун мўлжалланган иккита махсус тест йўлдошини орбитага олиб чиқади.
SpaceX муҳандислари корпус шикастланганда юкламаларни ўрганиш учун иссиқлик ҳимоя плиталарининг бир қисмини оқ рангга бўяшган ва ҳатто битта плитани атайлаб олиб ташлашган. Шунингдек, коинотда Raptor двигателини қайта ишга тушириш ва кеманинг мустаҳкамлик чегараларини текшириш учун экстремал маневрлар ўтказиш режалаштирилган.
Elon Musk таъкидлашича, Starship В3 версиясининг деярли ҳар бир детали аввалги парвозларда ишлатилган В2 моделидан фарқ қилади. Бу янгиланган Старбасе старт майдончасидан амалга ошириладиган илк парвоз бўлади. Ракета умумий ҳисобда 20 та макет ва 2 та модификация қилинган сунъий йўлдошни орбитага чиқариши керак.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!