Инфиних янги Хбоок Б15 ноутбукини тақдим этди

Инфиних компанияси иш, ўқиш ва кундалик вазифалар учун мўлжалланган янги Хбоок Б15 ноутбукини намойиш этди. Мазкур қурилма ҳамёнбоп нарх ва юқори унумдорлик мувозанатини сақлаган ҳолда фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ноутбукнинг техник асосини AMD Ryzen 7 7735ҲС, AMD Ryzen 5 7535ҲС ёки AMD Ryzen 5 7540У процессорлари ташкил этади. Қурилма 1920х1080 пикселли 15,6 дюймли экран ҳамда тунги вақтда ишлаш учун қулай бўлган ёритилувчи клавиатура билан жиҳозланган.
Хбоок Б15 модели мобил ҳаёт тарзи учун мос келади: унинг вазни бор-йўғи 1,7 кг ни ташкил қилади. 50 Вш қувватга эга аккумулятор 8 соатгача автоном ишлашни таъминлайди. Шунингдек, тезкор қувватлаш технологияси ёрдамида ноутбукни 20 дақиқа ичида 30 фоизгача қувватлантириш мумкин.
Ҳозирда 16 GB тезкор хотира ва 512 GB ССД дискка эга Хбоок Б15 Р5-7535ҲС версияси сотувга чиқди. Компания турли конфигурациялар учун чегирмали нархларни эълон қилган бўлиб, бу фойдаланувчиларга ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб мос моделни танлаш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!