date

SpaceX ҳар уч кунда Starlink сунъий йўлдошларини учирмоқда

SpaceX ҳар уч кунда Starlink сунъий йўлдошларини учирмоқда

SpaceX компанияси коинотни ўзлаштиришда янги рекорд ўрнатди: 31-май куни Ванденберг космодромидан 2026-йилдаги 50-чи Starlink миссияси муваффақиятли амалга оширилди. Falcon 9 ракетаси орбитага яна 24 та сунъий йўлдошни олиб чиқди ва жорий йилда коинотга юборилган қурилмаларнинг умумий сони тахминан 1375 тага етди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания ўз иш суръатини сезиларли даражада ошириб, ҳар уч кунда битта Starlink миссиясини учиришга эришмоқда. Бу кўрсаткич 2025-йилдагига қараганда анча юқори ҳисобланади. Бундай интенсивлик туфайли орбитадаги фаол Starlink сунъий йўлдошларининг умумий сони аллақачон 10 мингдан ошиб кетди.

Starlink лойиҳаси сайёрамизнинг энг чекка нуқталарини ҳам юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш имконини беради. Денгиз кемалари, самолётлар ва илгари барқарор алоқа бўлмаган қишлоқлар эндиликда сифатли тармоққа уланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Яқинда Унитед Airлинес авиакомпанияси ўз самолётларида Starlink интернетини кенг кўламда жорий этишини эълон қилди. Бундан ташқари, Starlink Европада мобил сунъий йўлдош спектри бўйича ўтказиладиган савдоларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SpaceX ҳар уч кунда Starlink сунъий йўлдошларини учирмоқда