date
views 6 381

Samsung янги Tizen-смартфонини расмий равишда тақдим қилди

Samsung янги Tizen-смартфонини расмий равишда тақдим қилди

Ҳиндистонда янги ОС Tizen сматрфони намойиш этилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Samsung мавжуд операцион тизим асосида ясалган янги Z3 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда Samsung Mobile сайтида маълум қилинган.

Смартфон ўтган йили чиқарилган Z1 смартфонига жуда ўхшаш.

Samsung Z3 га 720х1080 пикселли 5-дюймга эга AMOLED-дисплей ўрнатилган. 1,3 ГГц ли 4 ядрога эга Spreadtrum чипсети билан жиҳозланган. Тезкор хотираси ҳажми 1 Гб. Унга 128 Гб ўлчамгача бўлган карта ўрнатса бўлади.

Асосий камера 8 Мп, олд камера эса 5 Мп га эга бўлди. Қурилманинг ташқи кўриниши ҳам “сипо”гина: 70х141,6х7,9 мм. Массаси 137 г.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung янги Tizen-смартфонини расмий равишда тақдим қилди