21:43 / 04.07.2018
3 287

Ўзбекистонда йил бошидан буён интернет тезлиги 1,5 баробар ошди

Ўзбекистонда йил бошидан буён интернет тезлиги 1,5 баробар ошди
Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги сониясигаа 140,034 Гбитга етган, яъни 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган ва 2018 йилнинг I ярим йиллиги сарҳисобларига бағишланган вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.

2018 йил охиригача халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8—10 баробар ошириб, сониясига 1 Тбитга етказиш белгилаб олинди. Шунинг билан бирга, интернет провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 244 985 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда таъкидланишича, 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида халқаро етакчи телехаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш, магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг км лик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)