23:03 / 22.10.2021
2 375

Дизайнерлар интернетдан юклаб олиб, мустақил йиғиладиган велосипед ишлаб чиқишди

Дизайнерлар интернетдан юклаб олиб, мустақил йиғиладиган велосипед ишлаб чиқишди
Фото: ARQUIMAÑA
Велосипед – экологик транспорт турларидан бири. Уни ишлаб чиқариш жараёни ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Испания шимолида жойлашган Arquimaña студияси бу борада ўз ечимини таклиф қилди.

Жамоа чизмаларни интернетдан юклаб олиб, мустақил тарзда йиғиш мумкин бўлган ёғоч велосипед OpenBike’ни ишлаб чиқди.

Arquimaña студияси асосчилари Ракель Арес ва Иньяки Альбистур автомобиллар кўпайиб бораётганига эътибора қаратиб, OpenBike концепциясини 2017 йилда ўйлаб топишди. Ғоя одамлар ўзлари йиғиши мумкин бўлган экологик тоза велосипедни ишлаб чиқишдан иборат эди. Ўз концепцияларини амалга ошириш учун басклар ҳукуматининг режалаштириш, уй-жой ва транспорт ҳудудий департаментидан молиявий ёрдам олишди.

Барчага маълумки, автомобиллардан фарқли равишда велосипедлар атроф-муҳитни ифлослантирмайди, шунингдек, иссиқхона газларини ишлаб чиқармайди. Бироқ Арес ва Альбистурнинг мақсади велосипедларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳам ифлосланишни камайтиришдан иборат эди.

Фото: ARQUIMAÑA
- Дастлаб фойдаланувчи Fab Foundation сайтида яқинда жойлашган устахонани топади.
- Велосипеднинг асосий корпуси қайта тикланувчи ресурс – фанердан ишланади. У устахонада махсус қурилма ёрдамида кесиб олинади.
- Ўтириш ўрни, рул 3D принтерда силикондан ёки эски велосипеддан қайта ишланади.
- Ғилдиракларни алоҳида сотиб олиш керак.

Шу тариқа, фойдаланувчиларда ўз шаҳарларидаги рақамли ишлаб чиқариш устахонасида велосипедни йиғиш имконияти мавжуд. Бу эса тайёр маҳсулотни етказиб бериш жараёнида юзага келадиган чиқиндиларни йўқ қилади.

Биз кам масштабдаги маҳаллий ишлаб чиқаришга эътибор қаратганмиз”, – дейди Альбистур.

Альбистурнинг қайд этишича, OpenBike’ни ишлаб чиқариш бозордаги энг арзон вариант эмас. Фанер ва бошқа керакли қисмларни сотиб олиш учун тахминан 500 доллар сарфланади. Велосипед ёғочдан ишлангани учун бошқа велосипедларга қараганда оғирроқ. Бироқ Альбистур студиянинг мақсади бозордаги энг юқори технологик велосипедни яратиш эмас, одамлар ҳамжамиятига қаратилганини айтиб ўтади.

Фото: ARQUIMAÑA
Унинг тасвирлашича, OpenBike барқарор урбанизм, марказлашмаган ишлаб чиқариш, ресурслардан масъулиятли фойдаланиш ва билимлар алмашинуви учун манифестдир. Бошқача қилиб айтганда, у ўзининг экологик тушунчаларга содиқлигини маълум қилиб, бошқаларни ҳам шу мақсад сари бирлашишга чақиради.

Жорий йилда Arquimaña дизайннинг якуний вариантини намойиш этди. Ҳозирги вақтда велосипед Испаниядаги Венеция архитектура биенналеси ва Сеул архитектура ва урбанизм биенналеси павильонларида намойиш этилмоқда.

Фото: ARQUIMAÑA
Бугунги кунда мазкур лойиҳа бўйича асосчиларга тегишли 2та велосипедлар ҳисобга олинмаганда бор-йўғи 7та велосипед ишлаб чиқилган. Сеулдаги усталар гуруҳи OpenBike’ни икки кунда йиғишга муваффақ бўлишган.

Ғоямиз ҳаётда ўз ўрнини топаётганини кўриш ҳайратланарли. Эндиликда дунёнинг исталган нуқтасида лойиҳани юклаб олиб, шахсий OpenBike’ни йиғишлари мумкин”, дейди Альбистур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дизайнерлар интернетдан юклаб олиб, мустақил йиғиладиган велосипед ишлаб чиқишди