12:40 / 09.12.2022
1 345

Стрессдан халос бўлинг: кортизол миқдорини пасайтириш ва хотиржам бўлишнинг 15 усули

Стрессдан халос бўлинг: кортизол миқдорини пасайтириш ва хотиржам бўлишнинг 15 усули
Фото: Pinterest
Организм стресс гормони — кортизолни жуда кўп ишлаб чиқарса, уйқусизлик, кўп овқатланиш ва чарчоқ пайдо бўлади. Гормонларни тартибга солиш учун нима қилиш керак? «Новий очаг» нашри қуйида ушбу саволга жавоб берди.

Кўп миқдорда қаҳва ичишдан сақланинг
Соғлом одам учун бу ичимликнинг етарли дозаси кунига икки стакандан кўп эмас, яъни 150 мл.

Чой ва қаҳвага кўп шакар қўшишни тўхтатинг
Уларни шундайлигича ичишнинг имкони йўқми? Табиий таъм берувчи қўшимчалардан фойдаланиш мумкин.

Рациондаги мева миқдорига эътибор беринг
Уларда оддий шакар ҳам мавжуд. Тўртта йирик ширин олма углеводларнинг ўртача кунлик меъёрига тўғри келади.

Рационга ферментланган маҳсулотларни қўшинг
Улар ичак микрофлорасини сақлаш учун муҳим бўлган пре ва пробиотикларга бой. Бу организмда содир бўладиган жараёнларнинг 70 фоизига, шу жумладан, гормонлар синтезига таъсир қилади. Уларга тузланган сабзавотлар, карам, бодринг ва сиркасиз помидор киради.

Нонушта қилишга одатланинг
Агар нонушта калория, оқсил ва минимал углеводларга бой бўлса, бу жуда фойдали.

Витаминларни шифокор назорати остида қабул қилинг
Энг муҳими, магний, Б витаминлари бўлиб, асабийликни камайтиради. Шунингдек, ҳужайраларнинг кортизолга сезгирлигини оширадиган ва шу билан унинг ишлаб чиқарилишини камайтиришга ёрдам берадиган омега-3 ёғ кислоталарини қабул қилиш ҳам тавсия этилади.

Мелатонин ишлаб чиқаришни меъёрга келтиринг
Бунинг учун 24 соатдан кечиктирмасдан, ҳар куни бир вақтнинг ўзида ётиш керак. Агар биоритмлар бузилган бўлса ва буни қилиш осон бўлмаса, кечаси мелатониннинг қўшимча дозаларини қабул қилиш мумкин.

Ёрқин ёруғлик манбаларидан фойдаланинг
Улар оқ ёки кўк нур бўлиши керак. Бундай чироқлар эрталаб осонроқ уйғонишга ёрдам беради.

Кечқурун кўк нурни тўсадиган кўзойнаклардан фойдаланинг
Компьютер ёки планшетда ишлаганда улардан фойдаланиш лозим. Улар ушбу спектрнинг кўзга таъсирини камайтиради — бу эса асаб тизимига ижобий таъсир ўтказади.

Уйда ялангоёқ юринг
Бу тетиклашишнинг энг осон йўли. Оёқяланг юриш оёқдаги фаол нуқталарни рағбатлантиради, бу ўз навбатида бутун организмга ижобий таъсир қилади.

Ишдан ҳар 2-3 соатда 10-15 дақиқа танаффус қилинг
Мия учун бундай қисқа танаффус денгизда бир ҳафталик таътилдан кўра фойдалидир. У тезда стресс омилларини ажратиб олади ва уларга адекват жавоб беради. Ёқимли нарса билан танаффус қилинг: мусиқа тингланг, сайр қилинг, жисмоний машқлар бажаринг.

Кучли стрессни бартараф этишни ўрганинг
Айни пайтда кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган кортизолдан фойдаланиш жуда муҳимдир. Бунинг учун ҳар қандай жисмоний фаолият мос келади. Кортизол мушаклар учун фойдали. Юриш, югуриш, сузиш бунинг учун айни муддао.

Ухлаш учун қулоқчин тақиб олинг
Биринчидан ухлаб қолиш вақтида ўзингизни мукаммал сукунат билан таъминлайсиз, иккинчидан мия учун таскин берувчи оҳанглар шаклида қўшимча бонус оласиз.

Ўсимлик препаратларига эътибор беринг
Уларни руҳий ва жисмоний стресснинг кучайиши даврида қабул қилиш мумкин. Фақат мутахассис билан маслаҳатлашишни унутмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Стрессдан халос бўлинг: кортизол миқдорини пасайтириш ва хотиржам бўлишнинг 15 усули